Ироқ шимолида вертолёт қулаши оқибатида турк аскари ҳалок бўлди

World

image

Кеча, 4 сентябрь куни Ироқ шимолида вертолёт қулаши оқибатида бир турк аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги хабар берди. 

“Сержант Умит Кести [Ироқ шимолидаги] “Тирноқ қалъа” аксилтеррор операцияси ҳудудида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди”, дейилади вазирлик баёнотида. 

Воқеа соат 23:45 да рўй берган. 

Қайд этилишича, Туркия вертолёти Ироқ шимолига фавқулодда қўндирилган. Етти нафар аскар қутқарилган. 

Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмаган.


Tags

Rate Count

58

Rating

3

Rate this article

Share with your friends