Ироқда жангариларнинг ҳужуми оқибатида 11 нафар аскар ҳалок бўлди

Олам

image

Жангарилар Боғдоднинг ғарбий қисмида жойлашган Ироқ армиясининг кузатув пунктига ҳужум қилди. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди ва саккиз киши яраланди. Бу ҳақда Ироқнинг “As Sumaria” телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум 8 ноябрь куни кечқурун содир бўлган. Ҳужум пайтида жангарилар граната ва автомат қуроллардан фойдаланишган. Отишма оқибатида беш нафар ҳарбий ва олти нафар фуқаро ҳалок бўлди.

Шифокорлар саккиз нафар ярадор ҳақида хабар беришган. Жабрланганлар Бағдоддаги шифохонага етказилган.

Маълумот ўрнида, ИШИД жангарилари 2014 йилнинг ёзида Ироқ ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллаб олди. Ўша йилнинг июнь ойида улар мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Мосулни босиб олишди ва уни пойтахт деб эълон қилишди. 2015 йилда халқаро коалиция кўмагида Ироқ ҳукумат кучлари экстремистлар томонидан қўлга киритилган ҳудудларни озод қилиш бўйича кенг кўламли кампания бошлади. 2017 йил декабрида Ироқда ИШИД мағлуб бўлганидан сўнг, мамлакатда хавфсизлик билан боғлиқ вазият сезиларли даражада яхшиланди.

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мамлакатнинг турли минтақаларида террорчиларнинг айрим гуруҳларини йўқ қилиш бўйича операцияларни давом эттирмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ ҳарбий

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг