Ирқчиларни қамаш керак – Винисиус
Спорт
−
22 Январь
3229Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Винисиус Жуниор Италиянинг “Милан” клуби дарвозабони Майк Меньянни қўллаб-қувватлади.
Гап шундаки, Италия чемпионатининг навбатдаги туридан ўрин олган “Удинезе”-“Милан” ўйинида мухлислар томонидан Меньянга ирқчилик қилинди. Шу туфайли баҳс 10 дақиқага тўхтатилди. Меньян ўйинни давом эттиришни истамай, кийиниш хонасига йўл олди, бироқ жамоадошлари уни қайтишга кўндирди.
“Шунчаки гапириш ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Ирқчиларни қамоққа олиш вақти келди, улар кимлигидан уялсин. Бизнинг курашимизни чин дилдан қўллаб-қувватлаётганларга миннатдорлик билдираман ва матбуотнинг эътиборини қаратиш учун қуруқ гапираётганларга эса афсус кўзи билан қарайман. Доим сен биланман, Меньян”, дейди Винисиус.
Маълумот учун, “Удинезе” - “Милан” баҳси 3:2 ҳисобида “қизил-қоралар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ҳозирга келиб миланликлар Италия чемпионати турнир жадвалида 45 очко жамғариб, 3-ўринда бормоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь