Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида янги бошқармалар ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

Икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, маданий-гуманитар соҳаларидаги ўзаро манфаатли, амалий шерикликни кенгайтиришни таъминлаш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасида:

•    Россия Федерацияси билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун масъул бўлган инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари – Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори лавозими киритилади;
•    5 штат бирлигидан иборат Россия Федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси ташкил қилинади.

Москва шаҳрида ходимларнинг чекланган сони 7 кишидан иборат Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси ташкил этилади, у ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланади. 

Бундан ташқари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида Халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ташқи иқтисодий интеграция жараёнларини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил қилинади.

Ҳужжатда вазир ўринбосарининг ҳамда ташкил этиладиган бошқармаларнинг вазифалари белгиланган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига уч ой муддатда Президентнинг аввал қабул қилинган қарорлари (12.04.2017 йилдаги ПҚ-2885-сон ва 3.11.2018 йилдаги ПҚ-3997-сон) ижросини пухта таҳлил қилган ҳолда ушбу қарорлар билан тасдиқланган «йўл хариталари»ни бирлаштириш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг