Интерпол халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик аёлни БААда ушлади
Жамият
−
05 Февраль 2022
18465Тошкент Интерпол Миллий марказий бюроси Абу-Даби (БАА) Интерпол Миллий бюроси билан биргаликда Одам савдосида айбланиб, қидирувга берилган аёлни ҳибсга олди ва Ўзбекистонга депортация қилди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Айбланувчи сотиш ва эксплуатация қилиш мақсадида, яхши маошли иш ваъда қилиб, қизларни БААга олиб борган ва у ерда паспортларини олиб қўйиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.
Аёл Ўзбекистон Республикасини тарк этган, унга нисбатан судланувчи сифатида сиртдан қарор чиқарилган. 2013 йилдан бери у Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган.
Бугунги кунга қадар Интерпол ММБ ва Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларининг музокаралари ва биргаликдаги тезкор ҳаракатлари натижасида қидирувдаги аёл БАА ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинган.
LiveБарчаси