Интерпол қидирувига берилган ўзбекистонлик Сочида ушланди
3-саҳифа
−
29 Ноябрь 2023
7663Сочида полиция ходимлари Интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқаросини 7,6 минг долларни фирибгарлик билан ўзлаштиришига оид иш бўйича қўлга олди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармасининг Telegram-каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, ўзбекистонлик экстрадиция масаласи ҳал этилмагунча ҳибсда қолади.
“Сочида Россия Ички ишлар вазирлигининг Интерпол миллий марказий бюроси Краснодар ўлкаси бўйича бўлими ходимлари ва ИИВ Ички ишлар бошқармаси (Адлер тумани) жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари билан биргаликда 48 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қўлга олди. Ҳозирда қўлга олинган шахс экстрадиция масаласи ҳал этилмагунча ҳибсда қолади”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, эркак фирибгарлик иши бўйича Интерпол қидирувига берилган, етказилган зарар миқдори 7,6 минг АҚШ долларини ташкил қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь