Интерпол қидирган икки ўзбекистонлик Туркияда ушланди
3-саҳифа
−
28 Март 2271 1 дақиқа
Жорий йилнинг 26 март куни Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган икки фуқаро Туркиядан Ўзбекистон Республикасига олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, хоразмлик 40 ёшли T.Р. ва тошкентлик 38 ёшли Ф.A. Ўзбекистон ҳудудида йирик миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этган. Улар халқаро қидирувга берилгач, Туркия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинган.
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик натижасида ушбу икки шахс Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан белгиланган тартибда қабул қилиниб, суд олдида жавобгарликка тортилиши учун ортга қайтарилган.
Бош кунсуллик ҳозирги кунда ҳам Ўзбекистон ҳудудида турли жиноятлар содир этиб, Туркия ҳудудида яшириниб юрган бошқа шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тегишли тезкор қидирув ҳамда ҳуқуқий чоралар давом эттирилаётгтанини қўшимча қилган.
“Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтамизки, ўз ватанида жиноят содир этиб, бошқа давлат ҳудудида яшириниб юриш орқали жавобгарликдан қочиб бўлмайди. Ҳар бир жиноят учун муқаррар равишда адолатли суд қарори ва тегишли жазо мавжуд”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаро Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинганди.