“Интер” вице-президенти Мессининг Милан клубига ўтиш имкониятларини баҳолади

Спорт

image

“Интер” вице-президенти Хавьер Занетти ПСЖ футболчиси Лионель Месси 2022 йилнинг энг яхши футболчиси бўлганига изоҳ берди. Бу ҳақда Занетти ESPN'га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мен учун Месси футболнинг моҳиятидир ва у буни бутун фаолияти давомида кўрсатиб келган. Лео 2022 йилнинг энг яхши футболчиси совринига тўлиқ лойиқ эди. ЖЧ-2022 финалидан сўнг мен майдонга чиқдим ва уни қучоқлаб олдим, орзум амалга ошишига ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирдим. Леонинг “Интер”га келиши қийин масала ва менимча, у бизга бироз қимматлик қилади”, дейди Занетти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Best” соврини учун Ўзбекистон вакиллари кимларга овоз бергани маълум бўлганди. Терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец футболчилар сўровномасида Мбаппени танлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Интер Хавьер Занетти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made