“Интер” Лукаку учун қанча тўламоқчи?
Спорт
−
04 Июль 2023
2193Италиянинг “Интер” клуби яқин кунларда Лондоннинг “Челси” клубига бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку бўйича расмий таклиф билан чиқади. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.
Манбага кўра, “нерадзуррилар” 30 ёшли ҳужумчи учун 30 миллион евро таклиф қилади. Шу ҳафтада “Интер” ва “Челси” вакиллари видеоконференция орқали навбатдаги музокараларни ўтказади.
Лукаку ўтган мавсумда “Интер”да ижара асосида ўйнаганди. Келишув муддати тугади, бироқ Милан клуби Ромелу билан ҳамкорликни узайтирмоқчи.
2022/2023 йилги мавсумда Лукаку 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Бельгиялик футболчи ўтган мавсум “Интер” билан Европа Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди. Финалда Италия клуби “Манчестер Сити”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. А Серияда эса “Интер” 3-ўринни эгаллади.