Instagram Рамзан Қодировнинг ўғилларини блоклаб қўйди
Олам
−
15 Ноябрь 2023
12880Instagram Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғиллари Али, Аҳмад ва Адам Қодировнинг аккаунтларини, шунингдек, Қодировнинг фаолияти билан боғлиқ яна бир саҳифани блоклаб қўйди. Бу ҳақда Республиканинг Миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот бўйича вазири Аҳмад Дудаев маълум қилди.
“Республиканинг турли интернет платформаларидаги етакчи аккаунтлар блокланган. Xусусан, биринчи президент, Россия Қаҳрамони Аҳмад-Ҳожи Қодиров ҳамда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ саҳифа, шунингдек, Али, Аҳмад ва Адам Қодировнинг Instagram'даги аккаунтлари ҳам”, дейди Аҳмад Дудаев.
Унинг қўшимча қилишича, Чеченистон давлат телерадиокомпанияси – “Grozniy”нинг YouTube'даги учта канали ҳам блокланган.
“Кўриниб турибдики, кичик Чечен Республикаси хориждаги “сўз эркинлиги” назоратчилари орасида шундай қўрқувни уйғотадики, улар ахборот соҳасида ҳақиқат овозини бўғиш учун бор имкониятини ишга солмоқда”, дейди у.
Дудаев шунингдек, мазкур блокировкани тарафкашлик ва иккиюзламачилик деб атаган.
“Бу ҳақиқий маълумотни ўрганишга интилган кўп миллионли аудиториянинг ҳуқуқларини тўғридан-тўғри бузишдир. Биз бундай қарорга қонуний усуллардан фойдаланган ҳолда эътироз билдирамиз”, деган Чеченистон вазири.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь