“Инсоният ғалаба қозониши керак”. Салоҳ Ғазодаги шафқатсизликларни қоралаб чиқди (видео)

Спорт

image

“Ливерпуль” ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Ғазо секторидаги воқеалар ҳақида гапирди.

 

“Бу пайтда гаплашиш ҳар доим ҳам осон эмас. Жуда кўп зўравонлик ва юракни эзувчи шафқатсизликлар бўляпти. Сўнгги ҳафталардаги хунрезликларни кузатиш чидаб бўлмас даражада. Ҳамма одамларнинг ҳаёти қадрли  ва уларни ҳимоя қилиш керак. Қон тўкилишини тўхтатиш керак. Оилалар бузилмоқда. Ҳозир Ғазога гуманитар ёрдам беришга зудлик билан рухсат берилиши керак. У ерда одамлар даҳшатли шароитда кун кечирмоқда. Шифохонадаги “манзаралар” аянчли. Ғазо аҳолиси озиқ-овқат, сув ва дори-дармонларга муҳтож. Мен дунё етакчиларини бегуноҳ одамларнинг ўлдирилишининг олдини олишга чақираман. Инсоният ғалаба қозониши керак”, дейди Салоҳ.

Салоҳ Ғазо сектори аҳолиси эҳтиёжлари учун катта миқдорда молиявий хайрияни ҳам амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг “Ницца” клуби аъзоси Фаластинни қўллаб-қувватловчи пости учун клубдан четлатилгани хабар қилинганди. Шунингдек, франциялик “Олтин тўп” соҳиби Карим Бензема Ғазодаги ҳолатлар билан боғлиқ пости учун Франция Ички ишлар вазири томонидан террорчига чиқарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг