Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш Ўзбекистонга нисбатан энг танқидчи ташкилот бўлган – Комилов
Жамият
−
17 Октябрь 2020
4208Ўзбекистон кўп йиллар давомида ашаддий танқидчиси бўлган бирлашган миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига ҳақли равишда қўшилди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро пресс-клубнинг “Ўзбекистон — БМТ: муҳим ташаббуслар ва ҳамкорлик натижалари” мавзусида навбатдаги сессиясида шундай фикр билдирди.
Сессияда иштирок этаётган ТИВ раҳбари Ўзбекистон бу тузилмага аъзо бўлиш учун нималар қилганини айтиб берди.
“3 йил олдин бошлаган фаолиятимиз самарали бўлди ва жуда катта ютуққа эга бўлдик. Ўзбекистоннинг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотга аъзо бўлганлиги мавқеимизни оширди. Инсон ҳуқуқлари йўналишида олдимизда турган муаммолар нималардан иборат эди? Авваламбор, турли халқаро ташкилотларда, катта давлатлар, халқаро марказларда қандайдир муносабат туғилдики, Ўзбекистон ҳеч қачон ислоҳ қилинмайдиган давлат, жамият. Нега деганда мана шу ислоҳотларни уч йил олдин бошлаган бўлсак, ундан олдин 20 йил мобайнида биз ҳеч қачон бу ташкилотлар билан шундай яқин ишламаган эдик ва инсон ҳуқуқларига етарли эътибор берилмаган эди.
Аввало, мажбурий ва болалар меҳнатини йўқ қиладиган қарор қабул қилинди. Унга бўйсунмаганлар жазога тортилди. Халқаро ташкилотлар вакиллари ҳар йили пахта далаларига бориб вазиятни кузатишди. Хорижий давлатлар элчихоналари ҳам жараённи кузатиб туришди, дейди вазир Комилов.
Унинг сўзлаига кўра, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 20 йил давомида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистонга нисбатан энг танқидий ташкилот бўлган.
“Шунга қарамасдан, шу кенгашга аъзо бўлишга ҳаракат қилдик. Халқаро майдонда инсон ҳуқуқларига тегишли қандай ишларни қилдик? Авваламбор, ОАВ эркинлигини таъминлаш, дин ва эътиқод эркинлиги бўйича кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Юқорида айтганимдек, мажбурий меҳнат, болалар меҳнатига барҳам берилди. Гендер тенглигини таъминлашга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди, суд-ҳуқуқ тизими жиддий ислоҳ қилинди”, деди Абдулазиз Комилов.
Вазирнинг қайд этишича, ҳозирги кунда Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига доир 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга қўшилган.
“Бу борада мен фақат битта мисол келтирмоқчиман. Ўзбекистон БМТ Кенгашига муносиб равишда кирди. Лекин бундан олдин халқаро ташкилотлар қаторида ушбу Кенгаш инсон ҳуқуқлари масалаларида Ўзбекистонни танқид қилиб келган”, деди Комилов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий йилнинг 13 октябрь куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайланди.
LiveБарчаси