Инфекционист қўлқоп тақиш коронавирусга қарши курашда фойдасиз эканини айтди
Саломатлик
−
21 Октябрь 2020
6401Коронавирусга қарши курашда қўлқоп тақиш самарали усул эмас. Негаки одамлар қўлқопдан нотўғри фойдалана олмайди. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти, Сеченов университети профессори Владимир Чуланов шундай фикр билдирди.
Чуланов қўлқоп ўрнига антисептиклардан фойдаланишни маслаҳат берган.
Унга кўра, агар барча транспортга чиққанда ва тушганда қўлни тозаласа, ҳеч қандай қўлқопга ҳожат қолмасди. Шунинг ўзи етарли бўларди, хатто унданда самарали бўлади. Негаки, қўлқопни тўғри ечиш ва утилизация қилишни билиш керак.
“Кимдир уларни ечиб, кейинроқ яна кийиш учун чўнтакларига солади. Бу қўшимча инфекция хафсини келтириб чиқаради. Агар ҳамма тўғри ишлатганда: қўлқоп кийганда юзга тегмаса, уни ечаётганда қўлқоп юзасига тегмаса ва махсус ахлат қутисига ташласа, бу қойилмақом бўларди, аммо ҳамма ҳам бундай қилмайди. Кимдир матоли қўлқоп кияди, аниқки, улар буни доим тақади. Улар шунчаки кўз учун кияди, ечади. Бу ҳеч нимани қутқармайди, аксинча хавф туғдиради”, дея тъкидлади инекционист.
Мутахассис қўлқоп кийини ортиқча чора деб баҳолаган.
Шу билан бирга Чуланов ниқоб тақиш жуда зарурлигини, барча бу қоидага амал қилиши ва қўлни антисептик билан тозалаши муҳимлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 19 октябрдан бошлаб, Тошкентда жамоат транспорти йўловчиларига қўлқопда бўлиш мажбурий қилиб қўйилди. Қўлқоплар йўловчиларга текинга бериляпти.
LiveБарчаси