Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони ортмоқда
Олам
−
15 Январь 2021 5562 1 дақиқа
Аввалроқ, Индонезиянинг Сулавеси оролида кечаси соат 02:18 да 6,2 баллли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. Зилзила 7 кишининг ҳаётига зомин бўлгани, 600 киши жароҳат олгани айтилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони 26 кишига етган.
Зилзила эпимаркази Ғарбий Сулавеси вилоятининг Мамужу шаҳри яқинида бўлган. Зилзила натижасида ҳудуддаги кўплаб бинолар вайрон бўлган.
Маълумотларга кўра, айни пайтда қутқарувчилар одамларни вайроналар остидан олиб чиқиш учун оғир техникадан фойдаланмоқда.
Live
БарчасиИсроил Президенти Қозоғистонга келди
27 Апрель