Индонезияда вулқон отилди. Қурбонлар бор 

Олам

image

Индонезиянинг Флорес оролида вулқон отилиши оқибатида одамлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Индонезия табиий офатларни бошқариш миллий агентлиги хабар берди. 

Левотоби Лаки-Лаки тоғи ҳудудидаги мониторинг пости расмийси Фирман Ёсефга кўра, у ердаги вулқон отилиши кеча, 2 ноябрь куни ярим тунда ҳавога 2000 метр (6500 фут) баландликдаги қалин жигарранг кулни сочган ва иссиқ кул яқин атрофдаги қишлоққа тушган. Оқибатда бир нечта уйлар, жумладан, католик роҳибалари монастири ёнган. 

Табиий офатларни бошқариш агентлигининг маълум қилишича, қурбонлар сони 9 кишидан иборат бўлиб, олдинги ҳисоботдан пасайтириб кўрсатилган, кейинчалик агентлик маҳаллий ҳокимиятдан янгиланган маълумотни олган. Таъкидланишича, қурбонлар ва вайронагарчиликлар миқдори ҳақида маълумот тўплаш давом этмоқда, чунки маҳаллий оммавий ахборот воситалари зарар кўрган уйларда ҳалок бўлганлар сони кўплигидан хавотир билдирмоқда.

Расмийлар, шунингдек, 2 ноябрдан олдин бошланган қатор вулқон отилишлар ортидан ҳозиргача Левотоби Лаки-Лаки тоғи учун хавф даражаси ошгани ва хавф зонаси кенгайганини маълум қилган.

Агентлик маълумотларига кўра, Вуланггитанг туманида, яқин атрофдаги олтита Пулулера, Навокоте, Хокенг Жая, Клатанло, Бору ва Бору Кеданг қишлоқларида вулқон оқибатида камида 10 минг киши жабр кўрган.

“Ҳокенг қишлоғидаги роҳиба вафот этди, яна бири бедарак йўқолди. Бизнинг роҳибаларимиз зулматда вулқон кули ёмғири остида ваҳима ичида қолган”, дейди оролдаги монастирларни назорат қилувчи Авлиё Габриэль жамғармаси раҳбари Агуста Пальма.

Маълумот учун, бу Индонезияда бир неча ҳафта ичида иккинчи марта вулқон отилишидир. Ғарбий Суматра провинциясидаги мамлакатдаги энг фаол вулқонлардан бири жорий йилнинг 27 октябрь куни ҳаракатга келиб, камида уч марта қалин кул устунларини сочган, яқин атрофдаги қишлоқлар эса вайроналар билан қопланган, бироқ қурбонлар ҳақида хабар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг февраль ойида Индонезиядаги зилзила оқибатида Сиау оролининг Карангетанг вулқони отилиши кузатилганди. Табиий офатларни бошқариш ва оқибатларини юмшатиш миллий агентлиги лава олтита дарёдан қуйилганини маълум қилганди.

Моҳинур Каримова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Индонезия вулқон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг