Индонезияда самолёт учувчиси парвоз чоғида ухлаб қолди

Олам

image

Индонезиянинг “Batik Air” авиакомпанияси самолётининг иккала учувчиси парвоз чоғида ухлаб қолди ва қарийб 30 дақиқа мобайнида чақирувларга жавоб бермади. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди

Маълум бўлишича, жануби-шарқий Сулавесидан Индонезия пойтахти Жакартага йўл олган самолётни бошқарадиган 2 та учувчи бир вақтда ухлаб қолган, бу тахминан 28 дақиқа давом этган.

Бунинг оқибатида навигацияда бир қатор хатоликлар юз берган, аммо “Airbus А320” самолётининг 153 нафар йўловчиси ва тўрт нафар борт кузатувчиси 2 соат 35 дақиқа давом этган парвоз чоғида жабр кўрмаган.

“Транспорт вазирлиги ҳодиса юзасидан Batik Air авиакомпаниясига нисбатан қатъий ҳайфсан эълон қилади. Авиакомпанияни экипажнинг дам олишига кўпроқ эътибор қаратишга чақирамиз”, дейди вазирликнинг Ҳаво транспорти бўлими директори Мария Кристи Эндах Мурни.

Эслатиб ўтамиз, Жиззахда “Damas” ҳайдовчиси автомобилни бошқариб кетаётган вақтида ухлаб қолганди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

самолёт Индонезия учувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг