Индонезияда Президент алмашди
Олам
−
22 Март
59412019-2024 йилларда Индонезия мудофаа вазири бўлган Прабово Субианто мамлакатнинг янги раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда Индонезия Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Билдирилишича, Индонезияда президентлик сайловлари февраль ойи ўрталарида бўлиб ўтган ва учинчи марта президент бўлишга уринган Прабово Субианто 58,6% овоз билан ғалаба қозонган.
Аниқлик киритилишича, собиқ мудофаа вазири Индонезиянинг 38 провинциясидан 36 тасида, шунингдек, хорижда ўтказилган сайлов участкаларида ғалаба қозонган. Прабово Субиантонинг инаугурацияси жорий йилнинг 20 октябрь куни бўлиб ўтади.
Унинг икки рақиби Ганжар Праново ва Анис Басведан ўз мағлубиятини тан олишмаяпти ва Индонезия конституциявий судига мурожаат қилишмоқчи.
Маълумот учун, биринчи марта сиёсий ёки ҳарбий келиб чиқиши бўлмаган Жоко Видодо бундан аввал 2014-2024 йилларда Индонезияни бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, 20 март куни ҳукмрон Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси мамлакат Президенти Во Ван Тхионгнинг истеъфосини қабул қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь