Индонезияда никоҳсиз жинсий муносабатлар тақиқланди

Олам

image

Бугун, 2 январдан Индонезияда янги Жиноят кодекси кучга кирди. Унга кўра, эндиликда никоҳсиз жинсий алоқа ва расмий рўйхатдан ўтмасдан бирга яшаш жиноят ҳисобланади. Ушбу норма мамлакат фуқаролари ҳамда хорижий фуқароларга, жумладан Бали оролида дам олаётган сайёҳларга ҳам тааллуқли. Бу ҳақда “Leet media” хабар берди.

Қонунга кўра, иш қўзғатиш ҳуқуқи ҳамма учун мавжуд эмас: ариза фақат турмуш ўртоғи, ота-она ёки фарзандлар томонидан берилиши мумкин. Полиция мустақил равишда бундай ишларни бошлай олмайди. Агар хиёнат исботи топилса, айбланувчига бир йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Янги Жиноят кодекси 2022 йил декабрда қабул қилинган ва ўтиш давридан сўнг кучга кирди. Ҳужжат нидерландияликлар мустамлакачилиги давридан қолган нормативларни алмаштирган.

Индонезия ҳукуматига кўра, янги норма мустамлака қонунчилигидан воз кечишнинг бир қисми бўлиб, сайёҳларни оммавий текширишга қаратилмаган. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари шахсий эркинликларнинг чекланиши ва туризм соҳасига хавф борлигидан хавотир билдирмоқда.

Маълумот учун, Индонезия Жануби-Шарқий Осиёда энг оммабоп дам олиш манзилларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда Бали ва бошқа машҳур курорт ҳудудлар мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия никоҳ жинсий муносабат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг