Индонезияда автобус жарликка қулади. 27 киши қурбон бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 10 март куни Индонезиянинг Сумеданг шаҳрида автобус жарликка қулаб тушди. Бу ҳақда "Jakarta Globe" хабар берган.

Таъкидланишича, автобуснинг ичида мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари, умумий ҳисобда 58 киши бўлган. 

Автобус уларни Тасикмалая зиёратгоҳига олиб борганидан сўнг қўшни Субанг туманига кетаётган бўлган. 

Фожиа натижасида камида 27 киши вафот этган, улар орасида болалар ҳам бўлган. 39 киши жароҳатланган. 

Қайд этилишича, қўшни қишлоқ аҳолиси жабрланганларни эвакуация қилишга ёрдам берган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат Индонезия

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг