Индонезияда Google смартфонлари сотуви ҳам тақиқланди
Олам
−
01 Ноябрь
1904Индонезияда сотилаётган қурилмаларнинг 40 фоизи маҳаллий таркибий қисмлардан ишлаб чиқарилиши тўғрисидаги талаб бажарилмагани сабабли Google Pixel смартфонлари сотуви тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда “TechCrunch” портали хабар берди.
Индонезия Саноат вазирлиги Google Pixel смартфонлари сертификат олмагунча ва ушбу талабга жавоб бермагунча сотувга қўйилмаслигини маълум қилган. Google компаниясидан савдони қайта бошлаш учун маҳаллий иқтисодиётга инвестиция киритиш, компонентларни Индонезияда ишлаб чиқариш ёки уни маҳаллий етказиб берувчилардан харид қилиш талаб этилмоқда. Samsung ва Xiaomi каби бошқа компаниялар аввалроқ ушбу талабга жавоб бериш учун Индонезияда завод очган.
Ҳукумат онлайн ва офлайн дўконларни текшириб, улар орқали топилган Google смартфонларини фаолсизлантиришини билдирган. Шунга қарамай, шахсий фойдаланиш учун қурилмани мамлакатга олиб киришга рухсат берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инвестиция мажбуриятларини бажармагани сабабли мамлакатда iPhone 16 савдоси ҳам тақиқланганди. Компания дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар учун тўртта академия очган бўлса-да, ажратилган маблағ етарли деб ҳисобланмаган.
LiveБарчаси