Индонезияда футболчи ҳакамга мушт туширди (видео)
Спорт
−
16 Сентябрь 2024 16359 1 дақиқа
Индонезияда футбол ўйини ўтказилаётган пайтда футболчи пенальти белгилагани учун ҳакамни уриб, майдонга йиқитди. Бу ҳақда “Матч ТВ” хабар берди.
Манбага кўра, жароҳат олган ҳакам тез ёрдам машинасида майдондан олиб кетилган.
Футболчи Питер Румаропен энди ҳакамнинг юзига мушт туширгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин. Бу Румаропен тўп сурадиган “Персива Вамена” ва “Пелита Бандунг Рая” клублари ўртасидаги Индонезия чемпионати ўйинида содир бўлди.
Асосий вақт тугашига саккиз дақиқа қолганида ўйинда ҳисоб тенглашди – 1:1, бироқ ҳакам “Персива” дарвозасига пенальти белгилашга қарор қилди ва бундан аламзада бўлган футболчи ҳакамни урди.
Индонезия футбол федерациясининг маълум қилишича, ҳакамга нисбатан қилган иши учун футболчи жазоланади. Шунингдек, ўйин ҳакамининг учрашувда чиқарган қарорлари юзасидан текширув ишлари олиб борилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025