Индонезияда эркак байроқни итнинг шарфи сифатида ишлатгани учун ҳибсга олинди

Олам

image

Индонезия полицияси 17 август куни нишонланадиган мамлакат Мустақиллик куни арафасида давлат байроғини итга боғлаб қўйган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар қилди. 

Гап шундаки, TikTok'да давлат байроғини итнинг бўйнига боғлангани акс этган видео тарқалган. Шундан сўнг, полиция томонидан ушбу ишни амалга оширган шахс ҳибсга олинган. 

Қайд этиш жоизки, мамлакатда байроқ ва бошқа давлат рамзлари бўйича қатъий қонунлар мавжуд.

Давлат байроғини булғаш, ҳақорат қилиш ёки камситиш мақсадида йўқ қилган, йиртган, оёқ ости қилган, ёқиб юборган ёки бошқа ҳар қандай хатти-ҳаракатни содир этган шахс энг кўп беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ёки 500 миллион рупия (тахминан 380 миллион сўм) миқдорида жаримага тортилади.

Индонезия 17 август куни Мустақиллик кунини нишонлайди, бу мамлакат Нидерландиядан мустақил бўлганини хотирлайди. Байрамдан бир неча ҳафта олдин офислар, транспорт воситалари ва уйлар одатда байроқлар билан безатилади.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда байроқли битирув тасмаси осиб олган йигитни ИИБ ходимлари олиб кетганди. Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама ва танқидларга сабаб бўлганидан кейин Бош прокуратура баёнот бериб, йигит бу учун жавобгарликка тортилмаслигини маълум қилган. Шунингдек, уни ҳибсга олган ИИБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви ҳам ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия байроқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made