Имтиҳонлар сабаб Ўзбекистон бўйлаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади
Жамият
−
04 Август 2021
10749Жорий йилнинг 5 август кунидан бошлаб олийгоҳларга кириш учун имтиҳонлар бошланади. Шу сабабдан ҳудудларда имтиҳон ўтказиладиган жойларга келиш ва кетишда йўл ҳаракати қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, маълум кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
— Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги "Турон" ўйингоҳи ҳамда Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби теннис корти атрофи;
— Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида "Хоразм" ва "Ёшлик" спорт мажмуаси атрофи;
— Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги "Алпомиш" ўйингоҳи атрофи;
— Денов туманидаги Тадбиркорлик ва педагогика университети ўйингоҳи атрофи;
— Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги "Насаф" футбол клуби машғулотлар майдони атрофи;
— Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги "Бухоро" спорт мажмуаси, "Умид" футбол ўйингоҳи ва "Дилкушо" теннис стадиони атрофи;
— Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги "Кимёгар" ва "Сўғдиёна" ўйингоҳи атрофи;
— Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридаги "Локомотив", "Нурафшон" футбол ўйингоҳи, 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳи атрофи;
— Самарқанд ва Жомбой туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳи атрофи;
— Жиззах вилояти, "Сўғдиёна" марказий ўйингоҳи атрофи;
— Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги "Гулистон" марказий ўйингоҳи атрофи;
— Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги "Навбаҳор-Умид" ва ИИВ тасарруфидаги "Динамо" ўйингоҳи атрофи;
— Тўрақўрғон туманидаги "Ёшлик" ўйингоҳи атрофи;
— Андижон вилояти, Андижон шаҳридаги Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг асосий ўйингоҳи атрофи;
— Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги ФаРДУ ва "Нефтчи" ўйингоҳи атрофи;
— Марғилон шаҳридаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳи атрофи;
— Сўх туманидаги "1-сонли мактаб" ўйингоҳи атрофи.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь