Эгизаклар бир-бирининг ўрнига имтиҳон топшираётгани қандай аниқланади?
Жамият
−
12 Август 2020
9182Жорий йилда ҳам аввал бўлганидек, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари вақтида шаффофликни таъминлаш долзарб масала бўлиб турибди. Бунинг учун тест синовидаги назоратчиларни бодй-камералар билан таъминлаш масаласи ҳам кўриляпти.
Аммо имтиҳонларда учраб турадиган яна бир ҳолат борки, бодй-камера унга қарши фойда бермайди. Бу абитуриентнинг ўрнига бошқа, унга ўхшаш одамнинг кириши.
Халқаро пресс-клубнинг имтиҳонлар ва янги ўқув йилига бағишланган сессиясида шу масала ҳам кўтарилди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилиши ҳақида Миллий гвардия расмийси маълумот берди.
“Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида юзни тнаиб олиш камералари ўрнатилган. Шундай ҳолатлар кузатилса, ишчи гуруҳлар томонидан ўша абитуриентлар алоҳида текширилади.
Бундан ташқари, тест синовлари ўтказиладиган объектлар атрофида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жойлардаги Миллий гвардия бўлимлари томонидан ушбу объектларни ўрганилади ва мавжуд муаммоларни бартараф қилиш чоралари белгилаб олинган”, деди Миллий гвардия вакили.
Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йили учун имтиҳонлар стадионларда ўтказилади. Абитуриентларга 2 та фандан 30 тадан тест берилади. Имтиҳонда абитуриентларга 2 соат вақт ажратилади.
LiveБарчаси