Имтиҳонда паст балл олган абитуриентлар ўзига зарар етказишга уриняпти – ДТМ
Жамият
−
08 Август 2019
11565Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида жуда паст балл тўплаган абитуриентлар ўзига зарар етказишга ҳаракат қиляпти. Бу ҳақда Давлат тест маркази Бош бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров маълум қилди.
“Тест синовларидан жуда кам балл йиққан абитуриентларнинг ота-оналари бизга фарзандларининг бундан қаттиқ тушкунликка тушгани ва ўзига зарар етказишга ҳаракат қилгани ҳақида шикоятлар қилишмоқда”, деди Диёрбек Қўчқоров.
ДТМ вакили ота-оналарга фарзандларининг руҳияти ва имтиҳонларга тайёргарлигига жиддий эътибор бериш кераклигини таъкидлади.
“Мен бу ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: Сиз фарзандингизни назорат қилинг, шундай руҳий тушкун ҳолга тушиб қолгунга қадар ва тушкунликнинг олдини олиш учун эътиборли бўлинг. Олий ўқув юртига кириш истаги юқори бўлган ва фанлардан яхши тайёрланган абитуриент ҳеч қачон паст балл тўпламайди. Бу балл — болангизнинг бор реал билим даражаси. Тест синовларига тайёргарлик жараёнида эътиборли бўлиш — кейинги пушаймонларнинг олдини олади”, деди Қўчқоров.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь