Имтиҳон “Барселона” учун муваффақиятсиз якунланди. Каталонияда жанговар дуранг қайд этилди
Спорт
−
01 Май 5575 1 дақиқа
1 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси ярим финалининг илк ўйини доирасида “Барселона” ўз уйида “Интер”ни қабул қилди ва жанговар 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди.
Ўйин бошланиши билан меҳмонлар ҳужумчиси Маркус Тьюрам ҳисобни очди. 21-дақиқада Дензел Дюмфрис орадаги фарқни иккитага оширди. 24-дақиқада “Барселона” уйғонди ва Ламинь Ямаль ҳисобни қисқартирди. 38-дақиқада Ферран Торрес тарози палласини тенглаштирди. Иккинчи таймнинг 63-дақиқасида “Интер” ҳимоячиси Дюмфрис ўз ҳисобига дублни расмийлаштирди. 65-дақиқада мезбонлар ташкил этган ҳужумдан кейин тўп Зоммерга тегиб, дарвозадан жой олди.
Шу тариқа, Каталониядаги “отишма”да ғолиб аниқланмади. Жавоб баҳси 7 майга ўтар кечаси Италиянинг “Сан-Сиро” стадионида бўлиб ўтади.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь