Имрон Хон “еб қўйгани” ва буни яширгани учун “запрет”га тушди

Олам

image

Покистон Сайлов комиссияси собиқ Бош вазир Имрон Хонга “ҳукумат раҳбари бўлган вақтида олинган совғалар ҳақидаги маълумотларни яширгани” учун сиёсий фаолиятни тақиқлади. 

Покистон матбуотига кўра, сайлов комиссияси аъзолари коалицион ҳукуматдан келиб тушган шикоятга жавобан тегишли қарорни бир овоздан қабул қилган. 

Сайлов комиссияси қароридан сўнг Хон олган совғалари ҳақидаги маълумотларни яширгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. 

Август ойида коалиция ҳукумати Имрон Хон устидан сайлов комиссиясига шикоят қилган. 

Покистон қонунчилигига кўра, Бош вазирлар, вазирлар, мутасаддилар ва юқори мартабали ҳукумат амалдорлари хорижий ҳукумат амалдорларидан олган совғалари ҳақида “Тошахон” деб номланган бўлимга хабар бериши шарт. Бироқ ҳукуматнинг иддао қилишича,  Имрон Хонга у асос солган “Адолат ҳаракати” партияси даврида тақдим этилган совғалар “Тошахон”га билдирилмаган. 

Ҳукуматнинг таъкидлашича, Хон 52 та совға олган ва уларнинг кўпини сотган. 

“Сиёсатчига совғалар 2018 йилнинг августидан 2021 йилнинг декабригача олинган бўлиб, уларнинг бозор қиймати тахминан 641 минг долларни ташкил этади”, дейилади ҳужжат матнида.

Эслатиб ўтамиз, Имрон Хон 9 апрель куни мамлакат парламенти унга нисбатан ишончсизлик вотумини эълон қилганидан сўнг ўз лавозимини тарк этган эди. Имрон Хон 24 февраль куни ҳукумат ташрифи билан Москвага борганидан кейин мамлакатдаги сиёсий инқироз кучайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Имрон Хон

Баҳолаганлар

475

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг