Имрон Хон гаров эвазига озодликка чиқди

Жамият

image

Покистоннинг Исломобод Олий суди мамлакат собиқ бош вазири ва  “Адолат ҳаракати” мухолиф партияси асосчиси Имрон Хонни гаров эвазига озодликка чиқарди. Бу ҳақда “Dawn” нашри хабар берди.

Суд қарорига кўра, Имрон Хон иккита – ҳар бири 1 миллион Покистон рупийси (3 611 доллар) миқдорида гаров қўйиш шарти билан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Бибини коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Собиқ бош вазирга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Тошахона давлат ғазнасида сақланаётган қимматбаҳо буюмларни сотиш билан боғлиқ. Улар орасида 7 та Graff ва Rolex соатлари, шунингдек, олмос ва олтиндан ясалган 10 та заргарлик буюмлари бўлган. Суд ҳукми билан Хон ва унинг рафиқасига ўн йилга давлат лавозимларида ишлаш тақиқланган ва ҳар бири 787 миллион рупий (9,4 миллион доллар) миқдорида жаримага тортилган. 

Имрон Хон 2018-2022 йилларда Покистон ҳукумати раҳбари бўлган. У 2022 йил 10 апрелда ишончсизлик вотумидан сўнг лавозимидан четлатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Имрон Хон Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг