Импичмент можароси: Трамп Сенат мажлисида қатнашмасдан ҳимояланмоқчи

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп АҚШ Сенатида бўлиб ўтадиган импичмент судида ёзма равишда сўзлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "NBC News" манбаларига асосланиб хабар берган. 

Хабарга кўра, Трамп Сенатга ўзини ҳимоя қилиш учун хат юбориши мумкин. 

Телеканал маълумотларига кўра, Трамп Флорида штатидан туриб республикачиларнинг импичментга қарши намойишларини кузатиб боради ва партиянинг бундай аъзоларини иттифоқчилар деб атайди. 

Таъкидланишича, импичмент бўйича суд жараёнида ўзининг оқланишига оид аломатлар Трампни "рағбатлантирган" ва суд мажлисининг кечикиши ҳам унга ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Сенати Трампга нисбатан импичментни кўриб чиқишни жорий йилнинг 9 февралига қолдирди. 

Маълумот ўрнида, 6 январь куни Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирди. Капитолийга ҳужум фонида Трампга иккинчи импичмент эълон қилинди. Шундан сўнг, бир қатор мессенжерлар ҳам Трампнинг аккаунтларини блоклади.

АҚШда ўтказилган президентлик сайловларида Жо Байден ғалаба қозонди. Унинг инаугурация маросими 20 январь куни ўтказилди. Ўша куни Трамп Оқ уйни тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп импичмент

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг