Имомўғлининг ҳибсга олиниши ортидан Туркияда ижтимоий тармоқлар ишламай қолди

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳри ҳокими ва мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби Экрем Имомўғлининг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлардан сўнг бир нечта ижтимоий тармоқ платформаларига кириш чекланди. Бу ҳақда “NetBlocks” Халқаро интернет-мониторинг хизмати Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Хизмат маълумотларига кўра, YouTube видеохостинги, X, TikTok ҳамда Instagram мамлакат ҳудудида чекловларга дуч келган. Ҳозирча қўшимча тафсилотлар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбул прокуратураси Экрем Имомўғли ва яна 100 дан ортиқ шахсга коррупция, порахўрлик ҳамда террорчилар билан ҳамкорлик айбловларини илгари сургани хабар қилинганди. Уларга қарши операция доирасида қўлга олиш қарори чиқарилган. Имомўғли ва унинг матбуот бўйича маслаҳатчиси Мурат Онгун махсус операция давомида ҳибсга олиниб, судга олиб кетилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Экрем Имомўғли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг