Имомали Раҳмон Ўзбекистонга келади
Жамият
−
14 Май 2020
21723Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида Ўзбекистонга келиши кутиляпти. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.
Тожикистон раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг 16 октябрь куни Тошкентда ўтадиган саммитида иштирок этиш учун келади.
Саммит кун тартибидан коронавирус натижасида юзага келган инқирозни бартараф қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва Афғонистонда тинчликка эришиш масалалари жой олади.
Эслатиб ўтамиз, Имомали Раҳмон сўнгги бор 2019 йилнинг 28 ноябрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь