Имомали Раҳмон Россияга боради
Олам
−
16 Ноябрь 2023
4395Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 21-22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади ва Президент Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда Тожикистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
"Имомали Раҳмон 21-22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Россияга боради. У Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади, учрашувлар тор ва кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтади", деган Тожикистон Президентининг матбуот хизмати раҳбари Абдуфаттоҳ Шарифзода.
Кремль воизи Дмитрий Песков ҳам буни тасдиқлаган.
"Ҳа, албатта. Кейинги ҳафта Тожикистон Президентининг Москвага расмий ташрифи режалаштирилган", деган у журналистларнинг саволига жавоб бераркан.
Қайд этиш жоизки, Раҳмоннинг Путин билан сўнгги учрашуви жорий йилнинг октябрь ойида Бишкекда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида бўлиб ўтган. Тожикистон етакчиси жорий йилнинг май ойида Москвага амалий ташриф билан борган ва Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этган.
Бу сафарги ташриф якунлангач эса Президент Имомали Раҳмон Беларусга йўл олади. У Минскда 23 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) саммитида қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Минскда бўлиб ўтадиган КХШТ йиғилишида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян қатнашмаслиги маълум бўлганди. У Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан телефон мулоқотида бу ҳақда айтганди. Бундан хабар топган Кремль эса Пашиняннинг қароридан афсусда эканини билдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь