Имомали Раҳмон Путин билан учрашди (видео)

Олам

image

Бугун, 17 март куни Россия ва Тожикистон Президентлари Владимир Путин ва Имомали Раҳмоннинг Кремлда музокаралари бошланди. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Путин Душанбенинг Москва билан яхши қўшничилик муносабатлари Тожикистон аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланишига умид билдирган.

“Сизнинг Тожикистон ва Россия ўртасидаги яхши қўшничилик, дўстона муносабатлар, стратегик шериклик муносабатлари борасидаги йўлингиз ҳам республика фуқаролари томонидан қўллаб-қувватланишига умид қиламиз. Ишончим комилки, биз биргаликда ишлашни давом эттирамиз”, деган Россия раҳбари.

Бундан ташқари, Россия раҳбари Тожикистон билан қўшма ҳужжатлар, жумладан, Коллектив хавфсизлик ташкилоти билан ишлаш доирасида хавфсизлик соҳасидаги ҳужжатларни имзолаш режалари ҳақида маълум қилган. Путиннинг таъкидлашича, Тожикистон ташкилотда фаол ишламоқда.

Қолаверса, Путин Имомали Раҳмонни 9 май куни Россияда ўтказиладиган Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирга таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Москвада норасмий учрашув ўтказган Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь резиденти Александр Лукашенко ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилганди. Қўнғироқ давомида Владимир Путин Илҳом Алиевни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишлаб Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган тантанали тадбирларга таклиф қилган. Президент Алиев таклиф учун миннатдорлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Имомали Раҳмон Кремл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг