Имомали Раҳмон Москвага етиб борди
Олам
−
21 Ноябрь 2023
5847Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон расмий ташриф билан Москвага етиб борди. Бу ҳақда “Россия 24” телеканали хабар берди.
Кремлнинг билдиришича, Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиб, икки томонлама стратегик шериклик масалалари, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибини муҳокама қилади. Учрашув якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланиши, ундан сўнг давлат раҳбарларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бериши режалаштирилган.
Имомали Раҳмонга Тожикистоннинг Ташқи ишлар вазири, Мудофаа вазири ва Ички ишлар вазири, Энергетика вазири, Иқтисодий ривожланиш вазири, Саноат ва янги технологиялар вазири, Транспорт вазири, Меҳнат вазири, Халқ таълими вазири, Қишлоқ хўжалиги вазири, шунингдек, Республика Миллий Фанлар Академияси раҳбари ва бошқа юқори мансабдор шахслар ҳамроҳлик қилмоқда.
Ташриф доирасида икки давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувлари режалаштирилган. Раҳмон Москвага ташрифидан сўнг 23 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтадиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти саммитида иштирок этади. Путин ҳам ушбу саммитда қатнашишини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь