Имомали Раҳмон Қирғизистонга борди

Олам

image

Бугун, 12 март куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон давлат ташрифи билан Қирғизистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, “Манас” халқаро аэропортида Тожикистон Президентини Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров кутиб олган.

Миллий либосдаги қизлар Имомали Раҳмонни қутлаб, икки давлат раҳбарига гуллар тақдим этган.

Шундан сўнг, давлат раҳбарлари қирғиз санъат усталари томонидан қирғиз ва тожик мусиқа асарларини ижро этган концерт дастурини томоша қилган.

Қайд этилишича, тарафлар эртага, 13 март куни кенг кўламли масалалар ва икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилади. Ушбу учрашувлар доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши ҳам режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари Садир Жапаров ва Имомали Раҳмон Бишкекда бўлиб ўтадиган учрашувда чегара шартномасини имзолаш ниятида экани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Имомали Раҳмон Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг