Имомали Раҳмон Афғонистон халқаро терроризм уясига айланишидан огоҳлантирди 

Олам

image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Афғонистонда халқаро терроризм қайта тикланиш хавфи ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Тожикистон раҳбари кеча, 23 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясининг 76-сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилди.

“Бугун тинчликсевар афғон халқи террорга дуч келмоқда. Биз тушунишимиз керакки, бу афғон халқининг айби эмас, бу вазият ташқаридан уюштирилган ва афғон халқига юкланган. Турли хил террорчи гуруҳлар Афғонистондаги беқарор ҳарбий-сиёсий вазиятдан фаол фойдаланиб, ўз позицияларини мустаҳкамламоқда”, дейди Имомали Раҳмон.

Тожикистон Президенти ўз чиқишида жиддий ташвишда эканини яширмаган. 

“ИШИД ва “Ал-Қоида” каби бошқа террорчи гуруҳларнинг минглаб аъзолари озод қилинганига гувоҳ бўлдик. Жиддий ташвишдамиз ва афсусдамизки, бугун Афғонистон яна халқаро терроризмни шакллантириш майдонига айланиш йўлида”, дейди у.

Тожикистон лидери Афғонистон 40 йилдан ортиқ қуролли тўқнашувлардан азият чекиб келаётганини эслаб ўтган.

“Бутун дунё 2001 йил сентябридаги даҳшатли воқеаларнинг оқибатларини яхши англайди. Азоб чекаётган Афғонистон ва дўст қардош халқлар яна қонли уруш қаърига тушиб қолмаслиги керак. Бу борада халқаро ҳамжамият Афғонистонда яшовчи миллатлар ва халқларнинг тақдирига бефарқ бўлмаслиги керак. Шу сабабли улар бу вазиятни ҳал қилиш учун фаол ҳаракат қилишлари керак”, дейди Тожикистон Президенти.

Имомали Раҳмоннинг айтишича, АҚШнинг ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш тўғрисидаги қарори мамлакатдаги ҳозирги инқирозга сабаб бўлди ва бу масъулиятсизликдир. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг