Илон Маскнинг космик кемаси қўниш пайтида яна портлаб кетди (видео)

Технология

0:00
0:00
download

Америкалик мультимиллиардер Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Starship космик кемаси прототипи қўниши пайтида портлаб кетди. Бу ҳақда CNBC хабар берган.  

Starship SN11 ўн биринчи синов прототипи Техас штати жануби-шарқидаги SpaceX компаниясининг Бока-Чика полигонидан учирилган. 

Кема режалаштирилганидек 10 км баландликка кўтарилган, двигателларни ўчириб қўйган, аэродинамик тормозлашни амалга оширган, қўниш учун двигателларни ёққан, аммо қўнишидан бир дақиқа олдин қурилма буйруқларга жавоб беришни тўхтатган. 

"Қолдиқларни ўрганишимиз биланоқ, нима бўлганини билиб оламиз", деган Илон Маск ўзининг Twitter'ида. 

Starship космик кемаси ва ўта оғир ракетаси Ерга яқин орбита, Ой ва Марсга экипаж ва юкларни олиб чиқишга мўлжалланган.  

Маълумот ўрнида, ўнинчи Starship прототипи қўнишидан бир неча дақиқа ўтгач портлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск космик кема

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг