Илон Маск Тwitter'га пуллик функцияларни қўшмоқчи
Олам
−
04 Ноябрь 2022
2253Америкалик тадбиркор ва дунёнинг энг бой одами Илон Маск Тwitter ижтимоий тармоғини сотиб олганидан кейин унга тезлик билан пуллик функцияларни жорий қилишни бошлади. Эндиликда компания ўзининг машҳур фойдаланувчиларига шахсий хабарларни жўнатиш имкониятини бериш устида ишламоқда. Бу ҳақда "New York Times" нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, алоҳида видеоларни томоша қилиш учун ҳам пуллик хизматлар жорий қилинади. Пуллик функцияларни жорий қилиш ҳақидаги мунозаралар Маск Тwitter'ни сотиб олганидан бошланган.
Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар тезкор фойда олишга қаратилган. Сабаби Илон ижтимоий тармоқнинг эгаси Жек Дорси билан 44 миллиард долларлик битимни якунлаш учун катта фоиз эвазига 13 миллиард доллар миқдорида кредит олган. Шунингдек, Маск Тwitter’нинг ходимлари 50 фоизга қисқартириши мумкин. Ҳозирда компанияда 7 минг киши меҳнат қилмоқда. Бу дегани 3,5 киши ишдан бўшатилиши мумкин.
Шунингдек, Маск Тwitter'ни анчайин эркинроқ платформага айлантиришни мўлжалламоқда. Яъни, фойдаланувчилар камдан кам ҳолларда блокланади. "New York Times" экспертларига кўра, бу йирик тадбиркорларнинг Тwitter'да ўз маҳсулотларни реклама қилишини тўхтатишига олиб келиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь