Илон Маск Twitter’дан бош олиб кетади(ми?)

Олам

image

Илон Маск Twitter бош директорлигидан кетишини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter саҳифасида пост қолдирди.

Бизнесменнинг айтишича, у ўз ўрнига янги одам топган. Аммо унинг кимлигини ошкор қилмади. Twitter’нинг янги бошлиғи 6 ҳафтадан кейин иш бошлайди.

“Х/Twitter учун янги бош директорни ёллаганимни эълон қилишдан хурсандман. У 6 ҳафта ичида ишга киришади. Менинг ролим ижрочи директор ва техник директор бўлишга, маҳсулот, дастурий таъминот ва тизимларни назорат қилишга ўтади”, дейди Маск.

Маълумот учун, Илон Маск ўтган йилнинг декабрь ойида компания раҳбари лавозимидан кетиши кераклиги тўғрисида сўровнома ўтказган эди. Сўнгра у бирор “аҳмоқ” топилгач, Twitter’дан кетишини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрь ойида америкалик миллиардер Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни якунлаб, ижтимоий тармоқ раҳбарига айланган эди.

Маскнинг Twitter бошқарувига келиши компанияда бир нечта тартибсизликни келтириб чиқарди. У ижтимоий тармоқни харид қилиши билан топ-менежерларни ишдан бўшатди ва ўрнига бошқаларни тайинлади. Бундан ташқари, компания ишчилари 50 фоизга қисқартирилди.

Шунингдек, Илон Маск Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трампнинг Twitter’даги ҳисобини қайта тиклади. Трампнинг ҳисобини тиклаш Маск Twitter’нинг сиёсатини кескин ўзгартирганини англатади.

Албатта, Маскнинг ҳаракатлари Twitter’да реклама берувчиларда ҳам хавотир уйғотди. Бироқ Amazon ва Apple’нинг Twitter’да реклама беришни давом эттириш қарори мутлақ ютуқ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Twitter Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг