Илон Маск инсонларда чиплаштириш синовлари қачон бошланишини маълум қилди 

Технология

image

Америкалик миллиардер ва ихтирочи Илон Маскга тегишли бўлган Neuralink компанияси яқин ойларда одамларда чиплаштириш синовларини бошлашни режалаштирмоқда. 

Компания фалаж одамларнинг ҳаракатланишини тиклашга ёрдам берадиган чипларни ишлаб чиқаради. 

Аввалроқ, Илон Маск бу борада маймун билан муваффақиятли тажриба ўтказганини маълум қилганди. 

Унинг миясига майда симлар билан имплантация қилинган, бу ҳайвонга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмаган. 

Компаниянинг бундан кейинги мақсади чипни инсон миясига жойлаштириш ва у билан компьютер ўртасида алоқа ўрнатишдир. 

Илон Маскнинг маълум қилишича, синовларда қатнашмоқчи бўлган одам ҳам тайёр. 

Эркак 20 йил олдин автоҳалокатга учраган ва ўшандан буён фалаж ҳолатида. 

Маскнинг таъкидлашича, компания имплантларнинг хавфсизлиги устида иш олиб бормоқда ва агар ҳеч қандай аралашув бўлмаса клиник синовлар шу йилдаёқ бошланиши мумкин. 

Маълумот учун, мияга ўрнатиладиган чиплар орқали масофадан туриб фикрни узатиш, сунъий онг орқали мия фаолиятини бошқариш, мия орқали компьютердан фойдаланиш, чип орқали миядаги маълумотларни ўқиш ва унга юклаш имкониятлари мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

чиплаштириш

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг