Илон Маск бир кунда 16,5 млрд долларга камбағаллашди

Олам

image
Пандемия вақтида энг кўп фойда кўрган миллиардерлар маълум бўлди north_east

Пандемия вақтида энг кўп фойда кўрган миллиардерлар маълум бўлди

Америкалик ихтирочи-миллиардер Илон Маск бир кунда 16,5 млрд доллардан ортиқ маблағини йўқотди. Бунга миллиардернинг Tesla компанияси акциялари кескин қадрсизлангани сабаб бўлди.

Нью-Йорк биржаси ёпилишдан аввал электромобиль ишлаб чиқарувчи компания акциялари 21,06 фоизга арзонлашган.

Tesla акциялари арзонлашишига компания ўтган ҳафтада йирик S&P 500 индексига кира олмагани сабаб бўлди. 

Бундан ташқари, Nikola ва GM Badger электр юкташувчиларини ишлаб чиқариш учун бирлашишини маълум қилди. Бу эса Tesla`нинг шу турдаги Cybertruck маҳсулотига жиддий рақобта юзага келишини англатади.

Маълумот учун, Tesla акциялари нархи кескин қимматлашгани ортидан унинг хўжайини Илон Маск дунё бойлари рейтингида 3-ўринга чиқиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск Tesla

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг