Илон Маск дунё бойлари рейтингида учинчи ўринга чиқиб олди – “Bloomberg”

Олам

image
Жефф Безоснинг бойлиги 200 миллиард долларга етди north_east

Жефф Безоснинг бойлиги 200 миллиард долларга етди

Америкалик ихтирочи-тадбиркор Илон Маск дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида учинчи ўринга чиқиб, ушбу кўрсаткич бўйича Facebook асосчиси Марк Цукербергни ортда қолдирди. Бу ҳақда “Bloomberg” ахборот агентлиги хабар берди.

Экспертларнинг фикрига кўра, душанба куни Tesla ва SpaceХ асосчисининг бойлиги 111,3 миллиард доллардан ошди.

Ҳисоб-китобларга кўра Маск, 110,5 миллиард долларлик активларга эга бўлган Facebook асосчисидан ўзиб кетди.

Иккинчи ўринни 125 миллиард доллар билан Американинг Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс эгаллаган бўлса, биринчи ўринни дунёдаги энг йирик Интернет савдо дўкони асосчиси Жефф Безос егаллаб турибди. 

“Bloomberg” унинг бойлигини 200 миллиард долларга баҳоламоқда. 

“Bloomberg”нинг таъкидлашича, Маскнинг бойлиги ўсишининг асосий омили Тesla акциялари нархининг кескин кўтарилиши бўлган. 

Агентликнинг ҳисоб-китобларига кўра, йил бошидан буён компания акциялари қиймати 475 фоизга ошди ва компания асосчиси 76 миллиард долларга бойиди.

Тesla 2003 йилда Мaск томонидан ташкил этилган. Дастлаб у Tesla Motors деб номланган, кейинчалик Тesla деб ўзгартирилган.

Дастлаб компания фақат электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, аммо кейинчалик у қуёш батареялари ва бошқа энергия сақлаш тизимларини яратишга киришган.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

386

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг