Илон Маск Аспергер синдромига чалинганини маълум қилди 

Олам 7740
image
-

Америкалик тадбиркор, SpaceX асосчиси Илон Маск Аспергер синдромига чалинганини тан олди. Бу ҳақда у "Saturday Night Live" мусиқий-ҳажвий дастурига бошловчилик қилаётганда маълум қилган. 

Манбага кўра, 49 ёшли Маск синдромга чалинганини оммага илк бор маълум қилган. 

"Менинг нутқим турли хил интонацияларда фарқ қилмайди. Менга бу кулгили шоулар учун жуда зўр эканини айтишган. Мен ушбу дастурнинг Аспергер синдромига эга биринчи бошловчиси бўлиб тарихга кираман", деган у. 

Аспергер синдромидан азият чекувчилар оғзаки ва оғзаки бўлмаган сигналларни талқин қилишда қийналади, улар учун ўз ҳис-туйғуларини анъанавий тарзда ифода этиш қийин, шунингдек, уларда ижтимоий муносабатларда муаммолар мавжуд. 

Ушбу синдромга чалинган кўплаб одамлар кескин равишда ўзига хос қизиқишларига эътибор қаратишлари, кўпинча ушбу севимли машғулотлари доирасида муваффақиятли карьера яратишлари таъкидланган. 

Аспергер синдромига чалинган баъзи одамлар бу атамани ишлатмасликни афзал кўради ва улар аутизм спектри бузилганини айтади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 374
Рейтинг: 3
Теглар
t
×