Илҳом Алиев расман навбатдаги сайловга номзод бўлди
Олам
−
20 Декабрь 2023
3271Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси Илҳом Алиевни республикада 7 февраль куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловларида номзод сифатида тасдиқлади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, Алиев номзоди Янги Озарбайжон партияси томонидан илгари сурилган.
Маълумот учун, 62 яшар Илҳом Алиев 2003 йилдан буён 20 йил давомида президентлик курсисини эгаллаб келмоқда. У 2003, 2008, 2013 ва 2018 йилларда ўтказилган президент сайловларида ғалаба қозонгани айтилади. Унгача – 1993-2003 йилларда мамлакатни Илҳом Алиевнинг отаси Ҳайдар Алиев бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Илҳом Алиев навбатдан ташқари президентлик сайловини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Унга кўра, Озарбайжон Республикасининг навбатдан ташқари президент сайлови 2024 йил 7 февралга белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь