Илҳом Алиев “Кўксарой”да қарши олинди (видео)

Жамият

image

Бугун, 23 август куни Тошкентдаги “Кўксарой” давлат қароргоҳида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Озарбайжон Президенти ва биринчи хоним Меҳрибон Алиевани Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева кутиб олган.

Озарбайжон ва Ўзбекистон давлат байроқлари ҳилпираган майдонда Илҳом Алиев шарафига фахрий қоровул саф тортган. Озарбайжон ва Ўзбекистон давлат мадҳиялари янграган. Ўзбекистоннинг давлат ва ҳукумат вакиллари Президент Илҳом Алиевга, Озарбайжон делегацияси аъзолари Президент Шавкат Мирзиёевга таништирилган.

Айни дамда Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 август куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиева Ўзбекистонга келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Меҳрибон Алиева Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made