Илҳом Алиев иккинчи арман давлати масаласида Францияга таклиф билдирди

Олам 10845
image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Франция Сенатининг мамлакат Ҳукуматини Тоғли Қорабоғ республикаси мустақиллигини тан олишга чақирувчи резолюциясини танқид қилди.

Алиев иккинчи арман давлати ташкил этилишини хоҳласа ўз ерларидан беришини, Озарбайжоннинг қонунинг ерларига дахл қилмасликни тавсия қилган.

“Агар кимдир Арманистонга иккинчи давлатни яратиш учун ҳудуд беришни хоҳласа, у ҳолда беришсин, у ерда иккинчи Арманистон давлатини тузишсин, уларга ўзларининг ҳудудларининг бир қисмини беришсин. Аммо биздан тарихий, қонуний Озарбайжон ерларидан Арманистон давлати яратилишини талаб қилиш – бу қайси мантиққа тўғри келади? Бу ҳеч қандай мантиққа ва адолатга тўғри келмайди. Бизнинг ерларимизда нимани унутиб қолдирдингиз? Бу ердан минглаб километр узоқликда жойлашган мамлакатлар ҳозирда қонунлар қабул қилиб, парламентлар шу масалани муҳокама қиляпти. Франция парламенти бизнинг масалага қандай алоқаси бор?”, деган Алиев халқига мурожаати вақтида.

Шунингдек, у Францияни Минск гуруҳининг ҳамраиси сифатида муаммони ҳал қилишга ёрдам бермаётганликда айблади.

“Франция неча йилдан бери Минск гуруҳининг ҳамраиси ҳисобланади? У бирор нима қилдими? Муаммони ечиш учун амалий чора кўрдими? Энди муаммо ечилганда нималар бўляпти? Франция Сенати Тоғли Қорабоғни тг олиш учун резолюция қабул қиляпти. Мен уруш вақтида ҳам айтдим, АГАР улар сизга ёқса Марсель шаҳрини беринг, унинг номини ўзгартиринг, улар учун иккинчи давлат ташкил қилинг. Аммо ҳеч ким бизнинг ишларимизга аралаша олмайди”, деган Озарбайжон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 ноябрь куни Франция Сенати мамлакат Ҳукуматини Тоғли Қорабоғ республикасини тан олишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Кейинроқ Франция ТИВ расмий Париж ТҚРни тан олмаслигини маълум қилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди. Ҳар икки томон ҳам бир-бирини ташвиқотда айблаб, тўлиқ ёки қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни аллақачон бошлади. 

Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.

Кейинчалик, Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар кучлар назоратидаги ҳудудларда миналардан тозалаш ишларини давом эттираётгани хабар қилинди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия қўшинлари Қорабоғда беш йилдан кўпроқ қолишидан умидворлигини билдирди. Пашинян ТАСС нашрига берган интервьюсида ушбу беш йиллик давр нимага асосланиб белгилангани ва шу вақт ичида нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди

Пашинянга кўра, Россия тинчликпарвар кучлари минтақада хавфсизлик ва барқарорлик кафолатларини яратиши зарур. Унинг қўшимча қилишича, РТКнинг Тоғли Қорабоғда бўлиш муддати беш йил билан чекланиб қолмайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 208
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×