Илҳом Алиев ҳам Қозоғистонга борди
Олам
−
02 Ноябрь 2023
4429Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев бугун, 2 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилотининг “Туркий аср” шиори остида бўлиб ўтадиган 10-юбилей саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасига ташриф буюрди.
Остона шаҳридаги Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Президент Илҳом Алиевни Қозоғистон Бош вазири Алихан Смоилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам Туркий Давлатлар Ташкилоти саммитида қатнашиш учун Остонага етиб борди.