Эрдўған Остонага етиб борди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркий Давлатлар Ташкилотининг Х саммитида иштирок этиш учун бугун, 2 ноябрь куни Остонага келди. 

Бортида Туркия раҳбари бўлган “TC-TUR” хусусий самолёти Нурсултон Назарбоев халқаро аэропортига келиб қўнди. 

Давлат раҳбарини Остона аэропортида Бош вазир Алихон Смоилов, Туркиянинг Остонадаги элчиси Мустафо Капужа, Қозоғистоннинг Анқарадаги элчиси Эркебулан Сапиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. 

Давлат раҳбарига Энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байроқдор, Савдо вазири Умар Болат, ТДТ Оқсоқоллар кенгаши раҳбари Бинали Йилдирим, Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Қалин, Президент Администрацияси ҳузуридаги Алоқа бошқармаси Фахриддин Алтун ҳамроҳлик қилмоқда.

Эрдўған Остонада “Туркий давр” мавзусида ўтказиладиган саммитда иштирок этади. 

Саммитда ТДТга раислик Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтади. Давлат раҳбарлари Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилади, долзарб глобал ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашади.

Саммитда Озарбайжон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Президентлари – Илҳом Алиев, Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев, шунингдек, ТДТ кузатувчилари давлат/ҳукумат раҳбарлари ҳамда ТДТ Бош котиби иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Шавкат Мирзиёевнинг иштирокини тасдиқлади


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг