Иккиюзламачилик – Кремль корчалони Twitter`нинг хавотирига жавоб қайтарди
Олам
−
11 Март 2021
6105Американинг Twitter компанияси Россиядаги фаолиятига чекловлар ўрнатилишидан хавотирда эканини билдириб, ўзи ҳам ёқимсиз фикрларни блоклаш билан шуғулланишини унутиб қўйган. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова ўзининг Facebook саҳифасида компаниянинг ташвишига шундай муносабат билдирди.
“Шу Twitter`нинг ўзи бир неча ой аввал АҚШнинг [собиқ] Президенти [Дональд Трамп] ни блоклагани ҳақида айтмаганмиди? Уларга ўзларининг рақамли ютуқлари дафтарчаси керак, акс ҳолда серверда хотира етарли эмасдек таассурот қолдиряпти. Шундай қилиб, компания "тизимдаги носозлик" сабаб ўзи қилаётган ишга ҳам хавотир билдиряпти”, деган Захарова.
Аввалроқ, Россиянинг Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахброт воситалари соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмати (Роскомнадзор) мамлакат Twitter`нинг ишлаш тезлиги пасайтирилишини эълон қилди. Бунга ижтимоий тармоқда мамлакатда тақиқланган контент ўчириб ташланмаётгани сабаб қилиб кўрсатилди.
Шундан сўнг, Twitter Россияда интернетдаги оммавий алоқани блокировка қилиш ва чеклашга уринишлар кўпайиб бораётганидан қаттиқ хавотирда эканини билдирди.
Маълумот учун, 1 февралда Россияда ижтимоий тармоқларга мамлакатда тақиқланган контентни мустақил равишда аниқлаш ва блоклашни мажбуриятини юкловчи қонун кучга кирди. Эндиликда ижтимоий тармоқлар тақиқланган маълумотларни худлик билан аниқлаб, уни блоклаши керак бўлади.
LiveБарчаси