Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 8 миллион сўмдан мукофот берилади

Жамият 3385
image

2020 йилда иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 8 000 000 сўмлик бир марталик пул мукофоти берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги фармони лойиҳасида маълум қилинган. 

8 миллион сўмлик мукофот пули қуйидагиларга берилади:

“1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун олинган бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномаларига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, шунингдек Иккинчи жаҳон уруши йилларида фидокорона меҳнати учун мукофотланган, шу жумладан, “1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида қуролли кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари.

Эслатиб ўтамиз, Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабага 75 йил тўлиши муносабати билан  “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилмоқда.

 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3
t
×